Қисқа сатрларда

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

«Навбаҳор» янги таркиб билан мавсумга шай

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

Фазлиддин Эркинбоев «Странжа» турнири ғолиби бўлди

«Энг катта орзуим – ота-онамни бахтли қилиш» – улкан мақсадли жажжи Нилуфар

12 March, 2025, 12:48

Жамият

Давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтиришга оид қонун

  • 07.Февраля.2025
  • 142

Кейинги йилларда мамлакатимизда қонунчиликни тизимлаштириш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар улушини ошириш, қабул қилинаётган қонунларнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтириш, қонунчиликдаги коррупциявий хавфларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга айрим қонун ҳужжатларида уларни амалга оширишнинг муайян механизмлари мавжуд эмаслиги, шунингдек ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши натижасида нормалар эскирганлиги уларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Бундан ташқари саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган объектларга бўлган мулк ҳуқуқини таъминлаш орқали ушбу зоналар ҳудудига инвестицияларни жалб этиш учун шарт-шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш зарурати юзага келганлиги туфайли 2025 йил
23 январда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1021-сон Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун билан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги, «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги, «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги, «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги ва «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларидаги ўз долзарблигини йўқотган, эскирган нормалар қайта кўриб чиқиш, шунингдек баъзи нормаларни амалга ошириш механизмлари белгиланди.

Бундан ташқари, «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кичик саноат зоналари, ёшлар саноат зоналари ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини назарда тутувчи қўшимча киритилди.

Ушбу Қонун қонун ҳужжатларидаги ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмлари бартараф этилишига, улардаги нормаларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилишига хизмат қилади.

Д. МАДАМИНОВ,

Наманган вилоят маъмурий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь