ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36023
19 February, 2025, 10:18
Давлатобод туманидаги Ижодкор маҳалласида аҳоли фаровонлигини ошириш, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Маҳалла еттилиги кўмаги билан тадбиркор Собитхон Турсунов ва унинг фарзандлари ҳудудда 80 сотихли иссиқхона барпо этган.
Иссиқхонада помидор етиштиришнинг барқарор даромад манбаи яратилган. Тадбиркорнинг айтишича, у етиштираётган помидор тури касалликларга чидамли ҳамда кам минерал ўғит талаб қилар экан. Барча агротехник талабларга қатъий риоя этилса, ушбу кўчатлардан йилига икки марта ҳосил олиш мумкин.
Шунингдек, иссиқхонанинг қирқ сотих майдонида 250 минг туп помидор, 50 минг туп булғор қалампири ва 150 минг туп мавсумий гул кўчатлари етиштирилади.
Иссиқхонада 25 нафар доимий, 70 дан зиёд ишчи мавсумий юмуш билан банд.
Омилкорнинг айтишича, помидор ва булғор қалампири кўчатлари ҳамда ҳосилидан йилига 300 миллион сўмгача, гул кўчатларидан эса 100 миллион сўмгача даромад қилинмоқда.
ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти