Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 11:50

Жамият

Давоси йўқ, аммо олдини олиш мумкин

  • 12.Февраля.2022
  • 848

Қутуриш – ўткир юқумли касаллик бўлиб, одамлар ва ҳайвонларда асаб тизимининг зарарланиши ва мия фаолиятининг бузилиши аломатлари билан кечади. 
Манбаи ёввойи йиртқич ҳайвонлар – чиябўри, тулки, бўри, дайди итлар, уй ҳайвонлари ва кемирувчилар ҳисобланади, одамдан одамга юқмайди. 
Касалликнинг белгилари танада ҳароратнинг кўтарилиши, безовталик, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши, жароҳат олинган жойда кучли тортишувчи оғриқ билан намоён бўлади. Бир-икки кундан кейин беморда овқат ва сувни ютиш қийинлашиши, унда сувдан, ҳаводан ва ёруғликдан қўрқиш (гидрофобия, аэрофобия, фотофобия), нафас олишининг қийинлашиши кузатилади. Кейинчалик мушакларнинг қаттиқ тортишиш ҳолати рўй беради.

Қутуришнинг давоси ҳозирга қадар топилмаган. Шунинг учун ҳайвонлар тишлаганда ёки унинг сўлаги текканда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бу борада бепарволик қаттиқ афсусларга олиб келиши мумкин.
Бирон кишини масалан, ит ёки  мушук, ҳатто сичқон тишлаб олганда жароҳат олган жойдаги ярани совун билан ювиб, тезда тиббий ходимларга мурожаат этиши лозим. 
Овчи итлар, уйда сақланадиган ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни ветеринария назоратидан ўтказиб туриш ва вақти билан қутуришга қарши эмлаш, энг асосийси, одамларни ҳайвонлар тишлашидан асраш керак. Ана шундагина бу бедаво, ўта хавфли қутуриш касаллигидан ўзимизни ҳимоя қилган бўламиз.

Ботиржон БОЗОРБОЕВ,
Давлатобод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими врач-эпидемиологи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь