Қисқа сатрларда

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

Мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ процессуал қонунчилик такомиллаштирилди

Суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратилади

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

30 April, 2025, 10:54

Жамият

Эҳтиёжманд оилалар вакилларига байрам совғалари топширилди

  • 30.Декабря.2024
  • 510

Анъанага кўра, вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ҳамда блогерларнинг таклифлари асосида кам таъминланган, етим, ногиронлиги бор, эҳтиёжманд юртдошларимиз оилалари учун вилоят ҳокимлиги томонидан Янги йил совғалари тайёрланди. Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида 250 та оила вакилларига ана шу совғалар байрамона тарзда топширилди. 

Маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоятдаги сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими болажонлар ва уларнинг ота-оналарини Янги йил байрами билан табриклади. Шундан сўнг, сектор раҳбарлари совғаларни ўз эгаларига тақдим этдилар. 

Таъкидлаш жоиз, эҳтиёжмандлар учун ажратилган махсус қутиларда Янги йил дастурхонига аталган 20 хилга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари жой олган. Бундан ташқари, болажонларга алоҳида совғалар бор.

Тадбирда Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонлар учун байрам кайфиятини улашди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь