Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

19 April, 2025, 02:13

Жамият

Электр таъминоти корхонасига салкам 2,4 млрд. сўм қарздорлик ундирилди

  • 04.Марта.2023
  • 454

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлар иш юритувидаги электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик суви корхоналарига қарздорлик ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида кунлик тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, куни кеча олиб борилган навбатдаги ижро ҳаракатларидан сўнг кластердан “Наманган ҳудудий электр корхонаси” акционерлик жамияти фойдасига қарздорлик ундириб берилди.

Маълум бўлишича, Наманган туманларо иқтисодий судининг қарорига асосан кластердан 2 миллиард 385 миллион сўм қарздорлик ундириш белгиланган. Мазкур ижро варақаси Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига олинган. Бошқарма томонидан ижро иши қўзғатилиб, тарафларга юборилган. Берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмагани учун мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Яъни, қарздор кластернинг банкдаги ҳисоб рақамларига банд солинган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик суммаси тўлиқ ундирилиши таъминланди. Амалда ижро ҳужжати тугатилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Санжар Жўраев,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь