Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 07:21

Жамият

Энди жарималар вақтлироқ тўланса, чегирма берилади

  • 01.Апреля.2023
  • 646

Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, энди жарималарни вақтлироқ тўласа, чегирма берилиши назарда тутилмоқда. 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. Унга кўра:

-ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;

-мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Айнан мазкур қарорда суд ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасида суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор вазифалар белгиланди. Яъни, Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга фақат Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Асосийси, мазкур қарорни қабул қилиниши, аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ва жарима юкини камайтириш, қўлланилган жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштириш, шунингдек, давлат органларининг аҳоли билан муносабатларида ортиқча бюрократик тўсиқларни ва коррупцион омилларни бартараф этишга хизмат қилади.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь