Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 01:40

Жамият

Ердан фойдаланиш қонуний бўлсин!

  • 19.Октября.2022
  • 867

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги «Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. 

Таъкидланганидек, Президентимизнинг соҳага бераётган эътибори туфайли ер қонунчилигида ўзгартишлар кадастр агентлиги тизими ходимларидан масъулият талаб этмоқда. Юқорида келтирилган қарор билан, ер участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни талон-торож қилинишининг олдини олишда ахборот технологияларини кенг жорий қилиш вазифаси белгилаб берилди.

Рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида «Е-YER NAZORAT» тизимига ерга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида киритиш ва ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш учун Кадастр агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Мажбурий ижро бюроси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул этиб белгиланди. Ҳуқуқбузарликларнинг мониторинги автоматлаштирилган ахборот тизими юритиб борилмоқда.

Бошқарма туман ва шаҳар бўлимлари томонидан 2022  йилнинг ўтган даврида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва иморат қурилишига оид 1057 та (490 гектар) қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, судларга киритилган 157 та (49,72 гектар) даъво аризаларига асосан 36 та (1,63 гектар) ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди ва  12 таси (2,0 гектар) рад этилди. Қолган 110 та ариза (46,09 гектар) бўйича суд жараёнлари давом этмоқда. Бундан ташқари,  15,92 гектардаги 12 та қонунбузилиш ҳолати прокуратура органларига юборилди.
Ҳисобот даврида 3048 нафар жисмоний ва юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60, 601, 68-моддасининг 1-2-қисмлари, 681-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар содир этганликлари аниқланиб, уларга нисбатан 6989,8 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.  

Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ер ва кадастр инспекторлари томонидан берилган ёзма кўрсатма, тушунтириш ва тарғибот ишларидан тўғри хулоса чиқарган 851 нафар жисмоний ва юридик шахс томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 209,81 гектар майдондаги қонунбузилиш ҳолатининг ихтиёрий бартараф этилиши таъминланди.

Ўз мухбиримиз.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь