Қисқа сатрларда

Тадбиркор ўзи ўқиган мактабни таъмирлаб берди

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

07 September, 2025, 12:21

Жамият

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

  • 15.Апреля.2022
  • 1002

Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, ер назорати ҳокимликлар томонидан, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

  • ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
  • ️электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
  • ️ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
  • ️ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
  • суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

Кадастр назорати кадастрни юритишга масъул органлар томонидан Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун ахборот бериш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастрга оид қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишдан иборат.

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь