Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

03 June, 2025, 06:41

Жамият

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИКНИ ЧУҚУР АНГЛАМОҒИМИЗ ЗАРУР

  • 06.Апреля.2020
  • 1216

Давлатимиз томонидан юртимизда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиб кетишини олдини олиш борасида барча имкониятларни ишга солган ҳолда, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Куни-кеча Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Мазкур Фармон билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламига зарур кўмак ва ёрдамлар бериш кўлами янада кенгайтирилиб, тадбиркорлик субъектлари учун газ ва электр энергияси тўловларини амалга оширишда, кредитларни қайтаришда ҳамда бир қатор солиқ турларини тўлашда имтиёзлар берилмоқда.

Бу ҳам бўлса давлатимизнинг меҳнаткаш халқимиз ва бунёдкор тадбиркорларимизга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрлигидир.

Шундай экан, бутун дунёда мураккаб вазият ҳукм сураётган бир пайтда Президентимизнинг оқилона ва одилона олиб бораётган сиёсатларини қўллаб-қувватлаб, бу синовли кунларда янада жипслашиб, бир тану бир жон бўлиб, инфекция тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича қўлланилаётган чораларга қатъий амал қилайлик.

Зеро, бу жараёнлардаги ҳар бир ҳатти-ҳаракатимиз ўзимиз, оила аъзоларимиз ва бутун халқимизга коронавирус пандемиясини эсон-омон енгиб ўтишимизда хизмат қилсин!

 

Олимхон БАБАХАНОВ,

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь