Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 09:21

Жамият

ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

  • 31.Марта.2020
  • 1023

Наманган шаҳрини Уйчи, Учқўрғон туманлари билан боғлайдиган магистрал йўлнинг Ғишткўприк маҳалласидаги назорат постида дезинфекция пуркайдиган қурилма ўрнатилди.

Мазкур қурилма вилоят марказига кириш ва чиқиш, шаҳарда ҳаракатланишга рухсат этилган автотранспорт воситаларини микроб, вирус, бактерия каби хавфли биологик микроорганизмларга қарши зарарсизлантирувчи препаратлар билан ювишда тезкорлик ва самарадорликни таъминламоқда.

Наманган шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати маълумотларига кўра, шундай қурилмалар ҳозиргача Наманган шаҳрига олиб кирувчи асосий автомобиль йўлларида ташкил этилган 10 та назорат-ўтказиш постида ишга тушди. Ҳозирда вилоят марказини қамраб олган  барча постларга шундай қурилмалар ўрнатиш ишлар давом этмоқда. Барча постлар, яъни  24 та назорат ўтказиш маскани дезинфекцияловчи қурилмалар билан жиҳозланади. 

Акрамжон САТТОРОВ, ЎзА мухбири

Энг кўп ўқилганлар

Календарь