ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 37841
01 June, 2025, 09:35
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг янги лойиҳаси доирасида Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида Давлат-хусусий шерикчилик асосида 15 та замонавий мактаб қурилиши режалаштирилмоқда. Шу мақсадда банк делегацияси Наманган вилоятига ташриф буюрди. Ташриф доирасида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов меҳмонларни қабул қилди.
Молиявий муассаса томонидан амалга ошириладиган ушбу лойиҳа асосан чекка ҳудудларда жойлашган, техник ва маънавий жиҳатдан эскирган мактаб биноларини замонавий талаблар даражасида янгилашни назарда тутади. Лойиҳани амалга ошириш юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари Наманган вилоятидан бошланди.
Учрашувда вилоят ҳокими Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади» деган эзгу ғоя доирасида таълим соҳасини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ишлар ҳақида маълумот берди.
ЕТТБ вакиллари, ўз навбатида, лойиҳанинг мақсад ва вазифалари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этиб, унинг асосий устувор йўналишларидан бири — янгидан қуриладиган мактабларда «яшил иқтисодиёт» тамойилларини татбиқ этиш эканини таъкидлашди.
— Ташрифимиз давомида вилоятдаги бир қатор мактаблар фаолияти билан танишдик. Ўқувчиларга билим бериш даражаси ва таълим стандартлари мени ҳайратга солди. Мен жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида бўлганман, лекин бундай ижобий натижани кутмаган эдим, — деди мактаблар бўйича халқаро меъмор Соня Спруит. — Бугунги учрашувда яна бир ёқимли таассурот — вилоят ҳокимининг шахсан мени халқаро «Гуллар фестивали»га таклиф этгани бўлди. Ўтган йилги фестиваль ҳақидаги видеороликни кўриб, кайфиятим кўтарилди. Ҳаммаёқ гулларга бурканган. 25 май куни бошланадиган 64-халқаро анжуманда, албатта, иштирок этамиз.
Айни пайтда лойиҳа доирасида ер майдонларини ажратиш ва уларни техник жиҳатдан таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти