ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35113
22 December, 2024, 06:30
Ҳар биримиз ҳаётимизда тўғри йўл кўрсатган устозларимизни ёдимиздан чиқармаганмиз. Бу қадрият ҳеч бир даврда ўз аҳамиятини йўқотмаган. Устозлар софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқан пок инсондир. Улар бутун куч, ақл-идроки, билим ва зеҳни, қалб қўрию меҳрини шогирдларига бахшида этган заҳматкашлардир.
Бир неча йилдирки, юртимизда «1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Шу жумладан, божхона тизимида ҳам бу қутлуғ сана муносабати билан соҳада самарали хизмат қилиб, юзлаб шогирдларни тарбиялаган ва тўғри йўналишлар берган устозларни табриклаб, уларга эҳтиром кўрсатилади.
Бундай эъзозга муносиб инсонлар сафида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи, божхона хизмати полковниги Муталибжон Солиевнинг ҳам ўз ўрни бор.
М. Солиев 1965 йил 18 октябрда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1993 йил Андижон вилояти божхона бошқармаси инспектори лавозимидан хизматни бошлаб, Давлат божхона қўмитаси ўринбосари лавозимида узоқ йиллар хизмат қилди. Юзлаб ёш божхоначиларга устоз мураббий бўлиб келмоқда.
Бошқармамиз фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, божхона постларида божхона юк декларацияларини «Масофавий электрон декларациялаш» расмийлаштириш тартиби жорий этилди.
Устознинг божхона тизимида ўз касбига виждонан, садоқат билан узоқ йиллар хизмат қилиб, мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшганлиги ҳамда ўз билим ва тажрибаларини шогирдларига ўргатиб келаётганлиги давлатимиз раҳбари томонидан муносиб баҳоланган. «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил», 1-даражали «Давлат божхона хизмати аълочиси», «Меҳр-саховат» кўкрак нишонлари, «Давлат божхона хизматига 30 йил» эсдалик нишони билан тақдирланган.
Бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу каби инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз.
Расулхон РАҲМАТХОНОВ,
вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти