ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34707
21 November, 2024, 06:42
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз Давлат мукофотларига сазовор бўлди. Улар орасида вилоятимизнинг 3 нафар вакили ҳам бор.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида»ги Фармойишига асосан яна 8 нафар тадбиркоримиз «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланди. Наманган шаҳридаги «Маърифат маскани»да ушбу орден, медаль ва кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширишга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов йиғилганларни 20 август – Тадбиркорлар куни билан самимий табриклаб, вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида тадбиркорларнинг тутган ўрни ҳақида тўхталди.
Ҳозирги кунда вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 38 мингдан зиёдни ташкил этиб, уларда банд бўлган аҳоли сони эса қарийб 500 минг нафарга етди. Вилоят ялпи ишлаб чиқаришида хусусий секторнинг улуши 46,5 фоиздан ортди.
Маросимда давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилган наманганлик тадбиркорларга юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда сўз олган тадбиркорлар вакиллари кўрсатилган бундай рағбат ва эътибор учун миннатдорлик билдирдилар.
Тантанали маросим «Шодиёна» мажмуасида ташкил этилган «Бир пиёла чой» тадбири билан давом этди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти