ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35109
22 December, 2024, 08:17
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан суд қарорида кўрсатилган қарздор ва уларнинг мол-мулкларини топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг ўтган даврида 26 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор шахслар топилган.
Шунингдек, иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан ҳозирда 85 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Қидирувга берилган ушбу шахслардан 52 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган. Бундан ташқари 33 нафар маҳаллий қидирувга берилган қарздорларни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда ва топиш чоралари кўрилмоқда.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг қарздор Г. Аҳмадалиевдан ундирувчи Г. Юсупова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш мобайнида, ота қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган ва яшаш жойидан топиш имкони бўлмаганлиги боис, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув натижасида, қарздор ота Тошкент шаҳар ҳудудида юрганлиги аниқланди ҳамда ички ишлар ҳодимлар ҳамкорлигида топилди. Бўлиб ўтган видеоконфренцалоқа режимида кўрилган суд жараёнида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
А. Бердиқулов,
Мажбурий ижро бюроси қидирув бўлими бош инспектори
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти