Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 06:33

Жамият

ФАРЗАНДЛАР УЧУН АЛИМЕНТ БИР ЙЎЛА ТЎЛАНДИ

  • 01.Декабря.2021
  • 706

Бюро органлари томонидан олиб борилаётган тарғиботлар самара бериб, масъулиятни ҳис этган оталар фарзандлар моддий таъминотини ўз вақтида амалга оширишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги қарори билан тасдиқланган «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан, бола вояга етгунга қадар маблағларни тўлаб бераётганлар ҳам анчагина. 
Масалан, бўлимимиз иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2017 йил 26 октябрдаги буйруғига кўра Р.М.дан ундирувчи М.М. фойдасига 3 нафар фарзанди учун улар вояга етгунга қадар ҳар ойда барча топган даромадидан 1/2 қисм миқдорида алимент тўлаш белгиланганди. Фуқаро билан олиб борилган тушунтиришлар самара бериб, у фарзандлари учун бир йўла 40 млн. сўмни тўлади.
Асосийси, бу мажбуриятларни виждонан бажарган оталар амалда фарзандларининг тақдирига бефарқ эмаслигидан далолат.

     МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь