Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 06:50

Жамият

Фуқароларга 15,2 миллиард сўм зарар ундириб берилди

  • 02.Октября.2022
  • 729

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан судлардан келган фуқароларга етказилган зарарни ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Жумладан, бўлимлар иш юритувидаги жами 104,4 млрд. сўмлик 3 113 та ҳужжатлар мавжуд. Олиб борилган ижро ҳаракатларида давомида 61 млрд. сўмлик 1 518 та ижро ҳужжати тамомланган. 549 та ижро ҳужжати бўйича фуқароларга 15,4 млрд. сўм зарар ундириб берилган.

Шунингдек, бошқарма қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 7 ойида 229 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорлар, шунингдек, 48 та автотраспорт воситалари топилган.

Мисол учун, бюронинг Уйчи туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Акбаров Сайфиддинга жавобгар Мадраҳимов Отабек ва бошқалардан 110.780.000 сўм қарз ундириб кўрсатиб ўтилган.

Амалдаги тартибга кўра, жавобгарларга қарздорликни тўлаб қўйишлиги учун ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, бунга масъулиятсизлик билан қаралиб, қарздорлик 15 кунлик муддатда қопланмайди. Ўз ўрнида, давлат ижрочиси томонидан тегишли ташкилотларга жавобгарнинг мол-мулк, транспорт воситаси бор-йўқлиги юзасидан сўров юборилган. Олинган маълумотларга кўра, қарздор номида енгил автотранспорт борлиги аниқланди. Олиб борилган мажбурий ҳаракатлар давомида мазкур транспорт воситаси хатланиб, ҳозирда реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бу каби ҳужжатлар ижросини таъминлаш билан боғлиқ тадбирлар давом этмоқда.

Баҳромжон НАСРИДДИНОВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь