ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35111
22 December, 2024, 01:02
Грипп – бу ўткир юқумли, ҳаво-томчи йўл орқали ўтувчи, асосан юқори нафас йўлларини жароҳатловчи касаллик. Бутун дунё бўйича ҳар йили грипп эпидемияси кузатилади. Хўш, касаллик одамга қандай юқади?
Грипп вирусининг асосий юқиш йўли – ҳаво-томчи йўли. Яъни у гаплашганда, йўталганда ва акса урганда бемордан соғлом одамга юқади. Шунингдек, вирус ифлос қўл ва буюмлар орқали юқиши мумкин. Телефон, эшик тутқичи, стол юзасига тушган вируслар 2-8 соат мобайнида ўз фаоллигини сақлаб қолади.
Касаллик белгилари унинг тўсатдан бошланиши, тана ҳароратини 38-40 даражага кўтарилиши, қувватсизлик, бош оғриши ва мушакларда оғриқлар, кўз олмаларини босганда ва улар ҳаракатланганда оғриқлар кузатилиши, томоқ қуриши ва қичиши, бурун битиши ва қуруқ йўтал билан намоён бўлади.
Касаллик юқса қандай чоралар кўриш керак? Энг аввало бундай ҳолда уйда қолиб, ётоқ тартибига риоя қилинг. Участка шифокорини уйга чақиринг. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг: қўлингизни тез-тез совун билан ювинг, оғиз ва бурнингизни йўталганда ва акса урганда ёпинг. Хонани мунтазам шамоллатиб туринг. Шахсий сочиқ ва идиш-товоқлардан фойдаланинг. Иложи борича кўпроқ суюқлик ичинг: илиқчой, компот, шарбатлар, наъматак ва ҳар хил ўтлардан дамламалар.
Грипп асорати юзага келиши мумкин бўлган хавфли гуруҳларга кекса ёшдаги одамлар, мактабгача ёшдаги болалар, ҳомиладор аёллар, сурункали касалликлари бор инсонлар, тез-тез ўткир респиратор касалликлар билан оғрийдиган беморлар киради.
Касалликнинголдини олиш учун қўлни совун билан ювиш ёки нам тозаловчи салфеткалардан фойдаланиш, хонани, айниқса, жиҳозларнинг устини нам латта билан артиш керак. Хонани шамоллатиш, беморлардан узоқроқ бўлишга, одам гавжум тадбирларга бормаслик (жамоат транспорти, савдо марказлари, кинотеатр) керак. Инфекция юқиш ҳавфини камайтириш учун тўрт қаватли дока тақиш лозим.
Ёдингизда бўлсин! Гриппни оёқда ўтказиб бўлмайди, ўз билганича даволаниш мумкин эмас. Бундай ҳолда ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш ва даволашни эрта бошлаш касалликнинг асоратлари - бронхит, зотилжам, отит, мия тўқимаси ва қобиқларининг шамоллаши, юрак, буйрак ва бошқа ички орган ва изимларнинг зарарланишининг ривожланиш хавфини камайтиради.
Азизжон МЎЙДИНОВ,
РШТЁИМ Наманган филиали эпидемиологи.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти