Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 08:06

Жамият

Гулнора ва унинг қизлари

  • 08.Марта.2023
  • 345

Гулнорахоннинг аслида бир ўғли ва келини бор. Аммо  бугун унинг  қизлари беш юздан ошиб кетди, десак муболаға эмас. Қандай қилиб дейсизми? 

Бунинг учун  шахсий ҳисоб варағига кўз ташлаш кифоя. 2006 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини битириб, Шаҳанддаги агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ишлаб чиқариш устаси сифатида фаолият бошлаган Гулнорахон Содиқова ўтган даврда Тўрақўрғон ижтимоий-иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, ҳатто Чортоқ педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежларида турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилди. Эндиликда Тўрақўрғон тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби директори. Тиниб-тинчимас, ташаббускор. Бир сўз билан айтганда, қалби қайноқ замонавий аёллардан. У ўзи ишлаган даргоҳларда ҳамиша аҳиллик, тартиб-интизом бўлиши учун курашди. Шу билан бирга ўқувчи қизларга алоҳида аҳамият берди. Уларнинг шунчаки диплом олиш билан чекланмай, балки ҳаётий зарур  ҳунарлардан биронтасини эгаллашини, келажакда касбидан бахтини топишини истади. 

Узоққа бормайлик, айрим касб-ҳунар мактабларида ўқувчини жалб қилиш муаммо бўлиб турганда унинг раҳбарлигидаги даргоҳда тўққизта йўналишда 540  ўрнига 645 нафар таълим олувчи бор. Айниқса, тикувчилик, рақамли ахборот технологиялари, автомобилсозлик бўлимларига талабгорлар кучли. Тикувчилик йўналишидаги қизларнинг ўттиз нафари «Имир текстиль либослари», «Фазман текстиль» корхоналарида дуал таълим асосида ишлашмоқда. Яъниким, ҳам ўқиб, ҳам пул топишади. Корхоналарда алоҳида ўқув хоналари ташкил этиб берилган. Хорижий давлатларда амалиёт ўтаб келган тажрибали мутахассислар уларга амалиёт раҳбари этиб белгиланган. Қизлар ҳозир 1,8 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача ойлик олишяпти.

Айтганча, яқинда Президентимизнинг Наманганга ташрифи чоғида «Фазман текстиль» корхонасига ҳам келди ва дуал таълим бўйича ишлаётган қизлар билан суҳбатда бўлди. Ана шу қизлар Гулнора Содиқова директорлик қилаётган мактаб ўқувчиларидир.

– Қизларга эътибор – жамиятга, миллатга эътибор, демакдир. Чунки, улар – бўлажак оила бекалари, бўлажак она. Онанинг ўқимишли, фаросатли, зийрак ва ишбилармон бўлиши хонадонларга бахт ва фаровонлик келтиради. Мен шуларни ўйлаб қизларга алоҳида эътибор қаратаман, – дейди қаҳрамонимиз.

Юзлаб қизларнинг ҳақ маънодаги онаси Гулнора Содиқова ва унинг ёнидаги фидойилардан Буойшахон Солиева, Дилрабо Ваҳобова, Хуршида Қўзибоева, Сайёра Усмонова каби қалби чексиз меҳр-муҳаббатга, ғайрат-шижоатга  тўла хотин-қизларга баҳор байрамлари муборак бўлсин!

Зоҳидахон КЕНЖАЕВА,
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь