Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 06:57

Жамият

ХАЛҚАРО АВТОМОБИЛСИЗ КУН: БЮРО ХОДИМЛАРИ ТАДБИРДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР

  • 22.Сентября.2021
  • 729

Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари одатда ҳар куни ишга шахсий ёки жамоат транспортида келишади.

Бундан ташқари, хизмат фаолияти давомида ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун ҳам транспорт воситасида боришади. Бугун, яъни 22 сентябрь куни аксарият ходимлар ишга пиёда ёки велосипедда келишди. Бундан кўзланган мақсад, албатта, юртимизда ўтказилаётган “Автомобилсиз кун” тадбирида фаол иштирок этишдир.

Дарқақиқат, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, аҳолининг барча қатламини спорт билан шуғулланишга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан бу борада изчил ишлар олиб бориляпти.

- Бюронинг Косонсой тумани бўлимида давлат ижрочиси бўлиб ишлайман, - дейди Ғуломжон Халилов. Ҳар куни ишга шахсий транспортда келар эдим. Бугун эса пиёда келдим. Бу, албатта, фойдали экан. Мен энди бу тартибни ҳафтада бир марта амалга оширишга аҳд қилдим.

Ўтказилаётган “Автомобилсиз кун” тадбирида бюронинг вилоят, шаҳар ва туманлар бўлимлари раҳбар-ходимлари ҳам уюшқоқлик билан иштирок этишмоқда. Масалан, бюронинг Чуст тумани бўлимида 20 нафарга яқин ходим фаолият олиб боради. Бугун эрта тонгдан барчалари ишга пиёда ҳамда велосипедда келишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугун кун давомида амалга ошириладиган ижро ҳаракатлари ҳам пиёда ҳамда велосипедда бажарилиши режалаштирилган.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь