ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35114
22 December, 2024, 10:39
Аҳолини рўйхатга олиш қуйидаги муҳим тамойилларга асосланади:
1. Аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг қатъий марказлаштирилиши ушбу тадбирни муваффақиятли ўтказишнинг асосий шартларидан биридир.
2. Аҳолини рўйхатга олишнинг мунтазамлиги. БМТ тавсияларига кўра, аҳолини рўйхатга олиш 10 йилда камида бир маротаба ўтказилиши белгиланган.
3. Аҳолини рўйхатга олиш махсус тайёрланган мутахассислар – ҳисобчилар томонидан ўтказилиши. Мазкур тадбирни амалга ошириш учун кўп миқдорда махсус ходимлар ёлланади, уларнинг таркибига зиёлилар, талабалар ҳам киритилиши мумкин.
4. Аҳолини рўйхатга олишни аниқ бир муддатда ўтказиш.
Бу тадбирни амалга оширишга одатда 10–12 кун талаб этилади. Аҳолини рўйхатга олиш бир неча кун давомида ўтказилса ҳам, маълумотлар аниқ бир вақтда – кўпинча аҳолини рўйхатга олишнинг биринчи кунининг 0 соатдаги ҳолати бўйича қайд этилади. Бу аҳолини рўйхатга олишнинг нозик вақти, деб ҳам аталади. Масалан, чақалоқ аҳолини рўйхатга олиш даврида, аммо ана шу аниқ муддатдан кейин туғилган бўлса, у аҳоли рўйхатига киритилмайди. Лекин, кимдир бу аниқ нозик муддатда ҳаёт бўлиб, шундан кейин, яъни аҳолини рўйхатга олиш даврида вафот этса, у аҳоли рўйхатига киритилади.
5. Аҳолини рўйхатга олишнинг белгилаб қўйилган аниқ дастурининг мавжудлиги ва тадбирни унга қатъий риоя қилган ҳолда ўтказиш. Аҳолини рўйхатга олиш дастури – рўйхатга олишда муайян талабларни ҳисобга олган ҳолда, аҳолига мурожаат қилинадиган саволлар рўйхатини, маълумотларни қайд этиш, тўплаш, қайта ишлаш, якуний маълумотларни эълон қилиш тартибларини ўз ичига олади.
6. Аҳолининг тўлиқ қамраб олиниши. Аҳолини рўйхатга олишда кимдир унутиб қолдирилиши ёки икки марта рўйхатга олиниши ҳоллари учраса ҳам, мавжуд аҳолининг рўйхатдан жой олинишини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади.
7. Маълумотларнинг махфийлиги ва шахсийлаштирилиши. Аҳолини рўйхатга олишда индивидуал асосда ҳар бир шахс тўғрисидаги якка маълумотлар тўпланади. Шу билан бирга, респондентлардан олинган маълумотларнинг номсизлиги кафолатланади. Аҳолини рўйхатга олиш варақасидан фақат натижаларни умумлаштириш учун фойдаланилади.
8. Шахс тўғрисидаги маълумотлар сўралаётган (респондент)нинг жавоблари (кичик ёшдагилар учун – ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг) асосида қайд қилинади ва буни ҳужжат билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Кўпгина мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш қонун билан тартибга солиниши мустаҳкамлаб қўйилган.
Музаффаржон АСРАКУЛОВ,
Наманган шахар статистика бўлими бошлиғи.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти