Қисқа сатрларда

Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақи?

Халқаро кўрик-танловда Наманган вилояти вакиллари юқори натижаларга эришдилар

Давлатободлик омилкор йилига 400 миллион сўмгача даромад олмоқда

Наманганда янги АйТи ўқув маркази иш бошлади

Косонсойда ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

04 February, 2025, 11:47

Жамият

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

  • 08.Декабря.2024
  • 480

Наманган вилояти ҳокимлиги делегацияси амалий хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлди. Вилоят ҳокимлиги делегацияси ташрифини Пекин шаҳридан бошлади.

Даставвал, “China Everbright Environment” компанияси раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар давомида Наманган вилояти Чуст туманида чиқиндиларни қайта ишлаш ва ундан энергия ишлаб чиқариш бўйича қиймати 150 миллион доллар қийматига эга бўлган йирик лойиҳа муҳокама қилинди.

Шунингдек, истиқболда компания билан биргаликда Наманган халқаро аэропорти имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда, Хитойнинг турли шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйиш, водий вилоятларини қўшни Қирғиз Республикаси билан боғловчи янги чегара пости яқинида Учқўрғон-Кенгсай логистикасини ривожлантириш, туризм лойиҳаларини амалга ошириш, банк ва суғурта соҳасида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Амалий ташрифнинг ўзига хос натижаси сифатида Хитойнинг Пекин шаҳрида Наманган вилояти ҳокимлиги ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлагани бўлди. Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Оқибжон Иномов ҳамда Хитойнинг Жиангсу провинцияси Савдо-сотиқ палатаси раҳбари Ян Бо ваколатхона очилишига старт берди. Энди хитойлик сармоядорлар учун Пекин шаҳрида Наманган вилоятида экспорт-импорт, инвестиция амалиётлари учун “Ягона дарча” асосида амалий ёрдам кўрсатилади.

Делегация аъзоларининг Шарқий Осиёга ташрифи давомида Пекинда “Хитой-Наманган” инвестиция форуми бўлиб ўтди. Унда икки халқнинг маданий тадбирлари, мусиқий чиқишлари намойиш қилинди. 300 дан ортиқ етакчи компания вакиллари иштирок этган иқтисодий форум доирасида Наманган вилояти инвестицион салоҳиятини намойиш этувчи видеоролик тақдимоти ҳам ўтказилди.

Форум якуни билан "яшил" энергетика, Янги Наманган шаҳарчасида кўп қаватли уй-жойлар қуриш, Чортоқ туманида санаторий, меҳмонхоналар барпо этиш, магистрал йўллар қуриш, Хитой кичик саноат зонасини ташкил этиш каби йўналишларда 15 дан ортиқ келишувлар имзоланди.

Эндиликда Наманган вилояти билан Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси “қардош ҳудуд”ларга айланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги делегацияси Гуйян шаҳрида ушбу келишувни имзолади. Хитой Халқ Республикаси ҳудудлари билан алоқалар янги босқичга кўтарилаётгани таҳсинга сазовор. Хусусан, Гуйчжоу провинцияси билан маданий, туризм, инвестицион, савдо-иқтисодий соҳаларда яқин шериклик муносабатлари ўрнатилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Гуйчжоу провинцияси Хитойнинг жанубий-ғарбида жойлашган бўлиб, бу маконда 40 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ялпи ҳудудий маҳсулоти 297 миллиард долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 7 минг 688 долларга тўғри келади. Иқтисодида кончилик, энергетика ва ўрмончилик асосий ўрин эгаллайди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь