ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35115
22 December, 2024, 11:49
Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида турк хорижий компанияга салкам 52 минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик ундириб берилди.
Аниқланишича, вилоят иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор жамиятдан ундирувчи “LGM DIS TIGARAT PARAZLAMA LTD.STI” компанияси фойдасига жами 51.645 АҚШ доллари ундириб бериш кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувига олиниб, қарор қабул қилинган ва тарафларга юборилган. Амалдаги тартибга кўра, қарздор жамият берилган ихтиёрий муддатда қарздорликни бартараф этмайди. Иш бориб, мажбурий ҳаракатга қаратилади. Яъни, қарздор жамиятга тегишли туманнинг Орзу маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган тикувчилик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган бино ва иншоотларга қаратилади. Белгиланган тартибга кўра, хатланган бино ва иншоотлар баҳоланиб, электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали сотувга чиқарилди. Ўз ўрнида мажбуриятни тушунган қарздор ташкилот бино-иншоотларни реализация қилиш жараёнида қарздорликни бартараф этди. Бўлим томонидан турк компаниясига суд қароридаги сумма ундириб берилиши таъминланди.
Ихтиёр ИБРОҲИМОВ,
МИБ Давлатобод туман бўлими давлат ижрочиси
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти