Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 03:23

Жамият

Хотира – абадий, қадр – муқаддас

  • 09.Мая.2022
  • 887

Наманган шаҳридаги «Хотира хиёбони»да 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 77 йиллигига бағишланган «Хотира – муқаддас, қадр – азиз» шиори остида тантанали маросим бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги сектор мутасаддилари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва бошқармалари, ташкилотлар бошлиқлари ҳарбий оркестр садолари остида хиёбонда жойлашган «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Йиғилганлар майдондаги «Хотира китоби»ни варақлаб, ўтганлар хотирасини ёд этишди.
Дарҳақиқат, бундай муаззам ёдгорликка гул қўйиш барча Ўзбекистон оналарига юксак ҳурмат-эҳтиром ифодасидир. Тўрдаги миллат оналарининг рамзига айланган мотамсаро онанинг дил кечинмалари: «Сен доимо қалбимдасан, жигарим!», – деган сўзларини она гўё Ватан бўлиб, халқ бўлиб айтаётгандек...

Вилоят мудофаа ишлари бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Намангандан фронтга отланган 79 минг кишидан 24 минг нафари жанггоҳларда мардларча ҳалок бўлган. 2 минг 26 нафар матонатли ватандошимиз турли даражадаги орденлар билан қайтган. Жумладан, Соли Адашев, Набижон Мингбоев, Михаил Фаязов, Абдусаттор Раҳимов каби ўнлаб наманганлик ўғлонлар Қаҳрамон бўлди. Айни вақтда 9 нафар уруш қатнашчиси, шунингдек, 827 нафар меҳнат фронти фахрийси эъзозу эҳтиромда умргузаронлик қилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, урушда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинмоқда. Жойларда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида бўлиб ўтган уч авлод учрашувларида давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 15 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва Президент совғалари тақдим қилинди.
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимлар вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида, маҳалла гузарларида ҳам бўлиб ўтди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь