Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 01:14

Жамият

Хусусий ажримлар низоларнинг олдини олади

  • 15.Сентября.2024
  • 738

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 174-моддасида ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлилиги, хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, юридик шахсларга, мансабдор шахсларга юборилиши ва улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шартлиги кўрсатилган.

Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида»ги  24-сонли қарорининг 26-бандида, агар ишни кўришда маъмурий органлар ёки мансабдор шахслар фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланса, суд бунга нисбатан хусусий ажрим чиқариш орқали муносабат билдириши лозимлиги кўрсатилган.

Вилоят маъмурий судлари томонидан жорий йил бошидан буён оммавий ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишда давлат органлари ёки мансабдор шахсларининг фаолиятида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан ҳар бир қонунга хилоф деб топилган низоли қарор ёки мансабдор шахс-нинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан хусусий ажрим чиқарилган. Ушбу ажримларнинг барчаси тегишли маъмурий органларда муҳокама қилиниб, қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида судга маълум қилинган.

Хусусий ажрим чиқарилишидан мақсад ишни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгуси фаолиятида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш учун чиқарилса, ўз навбатида маъмурий органлар фаолиятида қонунчилик ҳужжатларига қатьий риоя этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, келгусида низоларни камайишига сабаб бўлади.  

З. КУРБОНОВА,
вилоят маъмурий суди раиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь