Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

07 June, 2025, 06:00

Жамият

Қидирувдаги қарздор топилди

  • 04.Октября.2022
  • 1165

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги тезкор тадбирлар давомида қидирувдаги ота топилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2017 йил 21 июндаги буйруғига кўра, Ш. Усмановдан ундирувчи А. Жалилова фойдасига уч нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Уйчи туман бўлими иш юритувига олинган ва ҳаракатлар олиб борилган.

Қарздор алиментни ўз вақтида тўланиши бўйича огоҳлантирилган. Бироқ, 36 ойдан бери алимент тўламай қочиб юрган ва қарздорлик салкам 53 миллион сўмга борган. Унга нисбатан муқаддам қидирув эълон қилинган эди.

Куни кеча олиб борилган тезкор тадбирда у топилиб, давлат ижрочисига топширилди. Ўз ўрнида давлат ижрочиси томонидан қарздорлик тўланмагани учун судга тўпланган ҳужжатлар юборилди. Ўтказилган суд давомида унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Игор ХОДЖИМИРЗАЕВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь