ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35125
23 December, 2024, 06:37
МИБ Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида қидирувдаги қарздор шахслар аниқланмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2012 йилдаги қарорига кўра, Мирали Қодировдан (исм-шарифлар шартли) собиқ турмуш ўртоғи Муҳайё Сатторова фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Косонсой туман бўлимига келиб тушган. Бироқ Қодиров алиментдан бўлган қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келгани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинади.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида қарздор Россияга чиқиб кетгани аниқланди. У билан ижтимоий тармоқлар орқали олиб борилган профилактик суҳбатдан сўнг мавжуд 26 миллион сўм қарз ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилди.
МИБнинг Чортоқ туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Солижон Қирғизов ҳам Россияда эканлиги аниқланди. У билан ўтказилган мулоқотдан сўнг Қирғизов алиментдан бўлган 7,5 миллион сўм қарзини тўлаб берди.
Бошқарма матбуот хизматига кўра, қидирув шўъбаси томонидан бу каби тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.
Фарҳод ОТАБОЕВ,
МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти