Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 01:03

Жамият

Қидирувдаги транспорт воситалари топилди

  • 05.Октября.2022
  • 1094

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган навбатдаги тезкор тадбирлар давомида қарздорларга тегишли 24 қидирувдаги юк транспорт воситалари топилди.

Наманган туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “YANGI KELAJAK MANGU TRANS” жамиятидан ундирувчи “EVROSTAR PREMIUM” корхонаси фойдасига 73.849.745 сўм қарз ундириш кўрсатиб ўтилган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорликни ихтиёрий муддатда тўлаб қўйишлиги огоҳлантирилган. Бироқ, жамият раҳбарлари масъулиятни унутиб, қарздорликни ўз вақтида бартараф этишмайди. Иш гаровдаги “HOWO” русумли юк транспорти воситасига қаратилади ва қидирув эълон қилинади. Олиб борилган тезкор маълумотларга кўра, транспорт воситаси Учқўрғон туманидан топилиб, тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.

Яна бир қарздорнинг автомотранспорт воситасини қидириш тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаш борасида олиб борилган ҳаракатлар ўз самарасини берди. Маълум бўлишича, бошқарма иш юритувида бўлган, Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 11 апрелдаги қарорига кўра, қарздор жамиятдан “Namangan tola tekstil” фойдасига 20 миллиард сўм қарз ундириш белгиланган. Ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида қарздор номида бўлган 47 та автотранспорт воситаси аниқланиб, тезкор қидирув жараёнларида 23 таси топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Муҳаммаджон АЛИЖОНОВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори

Энг кўп ўқилганлар

Календарь