ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35133
24 December, 2024, 12:56
Ҳозирда вилоятимизда 23 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси яшамоқда. Инсониятни фашизм балосидан асрашда фидойилик кўрсатган бу мўътабар инсонларни ҳар қанча эъзозласак оз.
Айни кунларда жумладан, вилоятимизда ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрий ва фронт орти меҳнаткашларини йўқлаш, улар билан учрашув ва мулоқотлар ўтказиш юксак савияда ташкил этилмоқда.
Наманган туманидаги Маллаҳовуз ва Намуна маҳаллаларида истиқомат қилаётган Абдусалом ота Раҳмонов ҳамда Камолжон ота Иномовларнинг ҳам ёшлик йиллари уруш пайтига тўғри келди. Урушдан сўнг ҳам улар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилишди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Икромхон Нажмиддинов, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари отахонлар хонадонига ташриф буюришиб, Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Президентимизнинг байрам табригини ўқиб-эшиттиришди. 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, совға-салом, озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотларини топширишди.
Шунингдек, 96 ёшли Шарифбой ота Нуриддинов, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Николай Борисов, Галина Болоченкова ва Любовь Михайловалар, мингбулоқлик Абдумажит ота Раимов, Тўрақўрғоннинг Катта Қурама маҳалласида яшовчи 97 ёшли Икромжон ота Умрзоқов ҳамда Куймозор маҳалласидан 96 ёшли Сайфиддин ота Нуриддинов, Уйчи туманининг Гулбоғ маҳалласида яшовчи, юз билан юзлашган Мадамин ота Абдуллаевлар хонадонларига ҳам йўқлов уюштирилди.
- Юртбошимизнинг йўқловидан жуда мамнунмиз. Умримизни узайтириш учун ҳамма чоралар қилиняпти. Бу йилги байрам ҳам ўзгача, - дейди Икромжон ота Умрзоқов.
Бир гуруҳ аскар йигитлар уларга уруш жанггоҳларида куйланган ҳарбий қўшиқлардан айтдилар.
Кўрсатилаётган эҳтиром учун фахрийлар ўз миннатдорчиликларини билдириб, юртимизда тинчлик-омонлик боқий бўлишини, Яратган деҳқончиликларимизга барака беришини сўраб, дуога қўл очдилар.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти