Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 12:12

Жамият

Иш бор жойда камчилик... бўлмасин!

  • 12.Февраля.2022
  • 826

«Иш бор жойда камчилик, албатта бўлади», деган нотўғри тушунчани кўпчилигимиз онгимизга сингдириб, фаолиятимиз давомида хато қилишга ва ҳар бир воқеликка юзаки аҳамият беришга одатланиб қолганмиз. 
Бу эса ҳар қандай ташкилотда иш юриши, ходимлар малакаси ошиши каби зарурий масалаларнинг оқсашига олиб келади. Ҳар бир жамоада   меҳнат муносабатларини тартибга солувчи, мувофиқлаштириб турувчи интизом қоидалари ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, меҳнат интизоми ташкилотда иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиб-қоидалари билан белгиланади. Ички меҳнат тартиб-қоидаларида меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби, меҳнат интизоми ва жавобгарлик, иш ва дам олиш вақти, меҳнат шартномасини бажариш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби бўлиши лозим. Ички меҳнат тартиб-қоидалари ҳақида иш берувчи томонидан ходим ишга қабул қилинаётган пайтда таништирилиши лозим.   
Тарафларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ички тартиб-қоидаларда, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади.
Иш берувчи ёки ходим ўзининг ғайриҳуқуқий хулқ-атвори (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) натижасида бошқа тарафга етказган зарари учун моддий жавобгар бўлади.
Бунда ҳар бир томон ўзига етказилган моддий зарарнинг миқдорини исботлаб бериши шарт. Зарар етказилганидан кейин ходимнинг ишдан бўшаб кетганлиги тарафларни моддий жавобгарликдан озод қилишга сабаб бўлмайди. Ишдаги ютуқлар учун ходим рағбатлантирилиб борилади. 
Жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиб-қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, устав ва низомларда бошқа рағбатлантириш чоралари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар рағбатлантириш тури ҳисобланмайди.
Албатта, рағбат бор жойда жазо ҳам мавжуд бўлади. Ишдаги хато ва камчиликлар учун ходим жазоланиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддаси талабига кўра, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ҳайфсан, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган, агарда ички меҳнат тартиб-қоидаларида назарда тутилган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача жарима, меҳнат шартномасини бекор қилиш каби интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли. 
Меҳнат кодексига кўра, ходимга бошқа назарда тутилмаган интизомий жазо чорасини қўллаш тақиқланади. 
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Дониёр ЖАКБАРОВ,
Наманган шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь