ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35111
22 December, 2024, 01:00
Ички ишлар бошқармасида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ташкил этилган вилоят тезкор штабида брифинг ўтказилди.
Шаҳар ва туман штаблари ҳам онлайн тарзда иштирок этган брифингда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов аномал совуқ сабабли вужудга келаётган муаммо ва қийинчиликлар бартараф этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларига батафсил маълумот берди.
Қайд этилдики, юртимиз метеокузатуви тарихида камдан-кам қайд этилган қаҳратон совуқ, хусусан, энергетика таъминоти тизимидаги етишмовчиликлар туфайли иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар фаолиятига, айниқса хонадонларни иситишда ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмади. Хусусан, 12 январдан бошланган ва –20/–24 даражагача чиққан қаттиқ совуқ табиий газ истеъмолининг кескин ортиб, марказий тармоқларда босимнинг пасайиб кетиши билан мураккаб вазиятларни юзага келтирди. Табиий газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш мақсадида йирик ва ўрта ишлаб чиқариш корхоналари, автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари каби мингга яқин улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда муайян чекловлар жорий қилинишига тўғри келди ва бунинг натижасида тежалган 42 фоиз зангори ёқилғи хонадонларни иситишга йўналтириш имконияти яратилди. Бундан ташқари аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда ҳам етарли заҳиралар яратилган.
Автомобилларга газ қуйиш шоҳобчаларида жорий қилинган чекловлар ўрнини бензин ёнилғиси билан тўлдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яъни, шу кунгача вилоятга имтиёзли нархдаги 150 тонна бензин келтирилаётган бўлса, айни кунларда бу рақам 300 тоннани ташкил қилмоқда.
Шунингдек, электр таъминоти тармоқларида ҳам трансформатор қурилмаларининг зўриқиб ишлаши оқибатида юзага келаётган муаамо ва қийинчиликларни олдини олиш мақсадида икки юздан зиёд улгуржи истеъмолчи, кўчаларни ёритиш, электрон реклама ва безак чироқларидан фойдаланишда жорий қилинган вақтинчалик чекловлар натижасида бир кеча кундузда тежалаётган 4 млн. К/соат электр энергияси ҳам аҳолига берилмоқда. Барча шаҳар ва туманларда электр таъминоти тизимидаги аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш учун зарур имкониятлар яратилган.
Бундан ташқари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига узлуксиз кўмир етказиб берилмоқда. Режадаги 130 минг тонна ўрнига 152 минг тонна кўмир заҳираси яратилган ва ҳар куни вилоятга 20-25 вагон кўмир келтирилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, эҳтиёжманд оилаларни совуқ мавсумда ижтимоий ҳимоялаш мақсадида вилоят бўйича 7800 дан ортиқ хонадонга 300 килограммдан кўмир бепул тарқатилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, қаттиқ совуқ билан боғлиқ қийинчиликлар барча мутасадди ташкилотлар ҳамкорлиги, бирдамлигида енгиб ўтилмоқда.
Брифингда вилоят раҳбари журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтариб, таклиф ва фикр-мулоҳазаларини тинглади.
Акрамжон САТТОРОВ
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти