Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 02:57

Жамият

Кафил бўлишдан олдин оқибатларини ўйланг!

  • 13.Мая.2023
  • 483

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Давлатобод тумани ижро этувчи аппаратига кредитларга кафил бўлган фуқаролар томонидан қарздорлар ўз вақтида кредитларни қайтарилмаслиги натижасида уларни ундириш кафилнинг ҳисоб рақамига қаратилаётганлиги масаласида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Хусусан, ўз вақтида тўланмаган кредит қарздорлиги вужудга келганда, қарз олувчининг ҳисобварағида маблағи бўлмаса, банклар томонидан қарздорликни ундириш нимага қарз олувчига тегишли бошқа мол-мулкларга қаратилмасдан, қарздорликни сўндириш дарҳол кафилнинг банк карталаридаги мавжуд пул маблағлари ҳисобидан акцептсиз (мижознинг розилигисиз) тарзда амалга оширилаётганлиги бўйича эътироз билдирилиб, банклар бундай қилишга ҳақлими, деган саволлар берилмоқда.

Мазкур эътирозлар бўйича кафил бўлган фуқаролар билан суҳбатлашилганда улар яқин танишларига ишонган ҳолда, қарз олувчининг молиявий ҳолатини ўрганиб чиқмасдан ҳамда кафиллик шартномаси шартлари билан тўлиқ танишмай туриб, шунчаки “расмиятчилик учун” имзо қўйиб бераяпман, деган фикр билан кредит бўйича кафил сифатида ўзларига молиявий мажбурият олганликлари маълум бўлмоқда.

Шу билан бирга, кредит бўйича кафил бўлган фуқаролар кафилнинг қонун ҳужжатлари ва ҳатто кафилнинг ўзи имзолаган кафиллик шартномалари шартлари билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, кафиллик қай ҳолатларда бекор бўлиши тўғрисида батафсил маълумотга эга эмаслиги натижасида кафил, қарз олувчи ва кредит ташкилоти (банк ва микрокредит ташкилоти) ўртасида турли тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда.

Маълумот учун: Кафил фуқаролардан қарз олувчи кредит тўловларини вақтида тўламаганда юзага келган навбатдаги қарздорлик тўловларини ўз ихтиёрингиз билан тўлашга рози бўлармидингиз, деб сўралганда кафилларнинг аксарияти қарз олувчилар барча кредит тўловларини ўзлари тўлашини, кафиллик бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ваъда қилиб, кафил бўлишга кўндирганлигини билдирган ҳамда бошқа шахс томонидан олинган кредит тўловларини тўлашга хоҳиши йўқлигини таъкидлаган.

Қайд этиш лозимки, кафил шахс кредит маблағи ажратган кредит ташкилоти олдида қарз олувчи билан баравар ҳажмда жавоб беради (кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса), шу жумладан, кафил шахс кредит ташкилотига қарздорнинг ўз вақтида тўланмаган кредитининг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлашдан ташқари, ушбу кредитни ундириб олиш билан боғлиқ суд харажатларини ва қарздор ўз мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредит ташкилотига етказилган бошқа зарарларни ҳам тўлайди.

Хайрулло БОЛТИБОЕВ,

Ўзбекистон ИҲҲҚЖФ Давлатобод тумани ижро этувчи аппарат раиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь