ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34908
04 December, 2024, 09:21
Мен 1960 йил 1 апрель санасида туғилганман. Яқинда 60 ёшга тўлдим. Ҳозирги карантин даврида ёшга доир пенсия тайинланишини сўраб қандай тартибда мурожаат қилсам бўлади?
Муҳаммад ЛУТФУЛЛАЕВ,
Наманган шаҳри.
Ушбу саволга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг маблағга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори раҳбари – бўлим бошлиғи ўринбосари Нозимжон ЖЎРАЕВ жавоб беради:
– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида «Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин» деб белгиланган.
Мазкур Қонуннинг 47-моддаси «а»-кичик бандида «ёшга доир пенсия – агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия умрбод тайинланади» деб кўрсатилган.
Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, Сизда 2020 йил 1 апрель куни ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганини инобатга олсак, 2020 йил 30 май кунига қадар, яъни 60 кун ичида пенсия жамғармасига ариза билан мурожаат этсангиз, ёшга доир пенсия 2020 йил 1 апрелдан бошлаб тайинланади.
Олтмиш кунлик муддат ўтганидан сўнг мурожаат этсангиз ёшга доир пенсия ариза билан мурожаат этилган кундан бошлаб тайинланиши белгиланган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси ва коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича махсус штабнинг 2020 йил 13 апрелда тасдиқланган қўшма йиғилиши баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратининг 2020 йил 14 апрелдаги топшириғи берилди.
Мазкур топшириқнинг 3-бандида «Карантин даврида пенсия ва нафақалар (жумладан, дафн маросими ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа)га ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугаганидан кейин бир ой давомида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқини тақдим этиш, бунда уларга пенсия (нафақа)лар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан та-йинлаш тартибига қатъий амал қилинсин» деб белгиланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги «Давлат пенсия-ларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 252-сонли қарорининг 10-бандида «Агар ариза почта орқали юборилса ва бунда барча зарур ҳужжатлар ҳам илова қилинган бўлса, ушбу аризани жўнатишнинг почта штемпелида кўрсатилган санаси пенсия сўраб мурожаат этилган кун ҳисобланади» деб белгиланган.
Ҳозирги кунда бутун жаҳонда, шу жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандемияси тарқалиши давом этаётганлиги ва бу касалликка қарши курашиш мақсадида карантин тартиби жорий қилингани сабабли карантин талабларига биноан фуқароларнинг зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликлари тавсия қилинмоқда. Шунга асосан сиз юқорида келтириб ўтилган қонунга асосан пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризангиз ва зарур ҳужжатларингизни Пенсия жамғармасига келмаган ҳолда почта орқали юбориш имкониятига ҳам эгасиз.
Уйда қолинг, карантин қоидаларига риоя қилинг.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти