ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34908
04 December, 2024, 09:45
Шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 16.03.2020 йилдаги “COVID-19” короновируси инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари, эпидемияга қарши кураш қоидалари бузилишига йўл қўймаслик ҳамда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақидаги Фармойиши ҳамда Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнлари маълумот ва ижро учун қабул қилинди.
Шаҳар ҳокимининг Фармойиши билан карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш мақсадида шаҳарнинг чекка ҳудудларида кўчма савдо ва таъминот гуруҳлари ташкил этилиб, ишчи гуруҳ аъзоларига вазифалар белгилаб берилди.
Мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселекторларда прокуратура органларига ҳам бир қатор вазифалар белгилаб берилмоқда.
Қатъий карантин чоралари шарофати билан мамлакатда касалликнинг қайд этилган ҳолатлари рақами камая бошлагани қувонарли. Асосийси, соғайганлар сони кўпаймоқда — кўрсаткич кунига 100 киши атрофида бўлмоқда, уларнинг умумий сони 1000 нафардан ошди.
Халқимиз азалдан саховатпеша, эзгу амаллар қилишни яхши кўради. Буни бугунги кунда амалга оширилаётган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига келиб тушган мурожаатлар асосида бепул озиқ-овқат ва ниқоб бепул тарқатилгани ҳам хайрия ишлари доирасида орамизда саховатпеша тадбиркорлар кўплиги ҳамда бугунги вазиятда улар ўз имкониятларидан келиб чиқиб пандемияни халқимиз томонидан енгиб ўтишда ҳисса қўшмоқдалар.
Шаҳар ҳудудидаги 102 та маҳаллаларга “Чорсу универсал деҳқон бозори” АЖ, “Ғирвон савдо комплекси” МЧЖ, “Яшил деҳқон бозори” МЧЖ, “Сардоба” савдо комплекслари томонидан кўчма бозорлар ташкил этиш бўйича тақсимланиб, нарх-наво ошиб кетишига йўл қўймасдан сотилмоқда.
Шаҳримиздаги бозорларнинг раста ва омборларида картошка, пиёз, сабзи, гурунч, гўшт, тухум, пахта ёғи, шакар ва шу каби кунлик энг кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари захираси яратилди.
Кўчма дўконлар 14 турдаги озиқ-оқат маҳсулотлари билан таъминланган.
Шаҳар ҳудудидаги 70 та маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, муқим даромадга эга бўлмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож уч мингга яқин аҳолига картошка, пиёз, сабзи, ун маҳсулоти, тухум, пахта ёғи жами 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик маблағлари ҳисобидан бепул етказиб берилди.
Давом этаётган карантин шароити барчага, энг аввало давлат бошқаруви идоралари раҳбарлари учун синов ва тажриба бўлмоқда. Пандемиянинг аҳоли турмуш тарзига, тадбиркорлар фаолиятига ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатиш бўйича аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш – долзарб масала. Шаҳар прокуратураси томонидан мазкур соҳада назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Салоҳиддин ДАДАМИРЗАЕВ,
Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти