Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 02:26

Жамият

Келажак тиббиёти бугундан шаклланади

  • 08.Октября.2019
  • 1276

Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида   «Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш» мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, республика Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вилоят ҳудудий бўлинмаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда миллий палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда вилоятимиз тиббиёт жамоатчилиги вакиллари қатнашди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов кириш сўзи билан очди.

Республика Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изомов миллий палатанинг бир йил давомида амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари ҳақида маъруза қилди. Соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари тўғрисида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди,  Олий Мажлис Сенати аъзоси Солижон Мўминов мулоҳаза юритди.

Тиббиёт фанлари доктори, «Oydinshifo» шифохонаси раҳбари Мирмаҳмуд Мирсайдуллаев, «Doktor-А» диагностика маркази бош шифокори Маъмуржон Охунов, «АNАМЕD» диагностика марказида фаолият олиб бораётган ҳиндистонлик доктор Парамжит Сингх, «Saydana» тиббиёт маркази бош шифокори Бахтиёр Жўраев ва бошқаларнинг чиқишларида соҳада татбиқ қилинаётган янги технологиялар,   тиббиёт ҳамда фармацевтика саноатининг истиқболи билан боғлиқ вазифаларга эътибор қаратилди.

Илмий-амалий конференция ишида Туркиядан келган бир гуруҳ ишбилармонлар ҳам қатнашиб, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимининг бугунги ривожи ва келажаги ҳақидаги тасаввурларини бойитдилар.

Абдулла /ОЗИЕВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь