Қисқа сатрларда

Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақи?

Халқаро кўрик-танловда Наманган вилояти вакиллари юқори натижаларга эришдилар

Давлатободлик омилкор йилига 400 миллион сўмгача даромад олмоқда

Наманганда янги АйТи ўқув маркази иш бошлади

Косонсойда ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

05 February, 2025, 10:49

Жамият

КОНТРАФАКТ ДИНИЙ АДАБИЁТЛАР САВДОСИ АНИҚЛАНДИ

  • 05.Ноября.2019
  • 1295

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари ижроси юзасидан кузатув назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳридаги китоб савдоси шохобчалари ўрганилди. Ўтказилган назорат тадбирлар давомида, Навоий кўчаси, 8-уйда жойлашган «Зиё нур» номли китоб дўконида якка тартибдаги тадбиркор Офтобхон Абдуллаева томонидан ноқонуний равишда галограммасиз контрафакт диний адабиётлар сотилаётгани аниқланди.

Ходимларнинг қисқа муддатли текширишлари натижасида 16 турдаги 2 365 дона, умумий қиймати 9 млн. 542 минг сўмлик ноқонуний диний адабиётлар борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Навоий кўчаси 10-уйда жойлашган «Зиё» номли китоб дўконида ҳам юқоридаги ҳолат аниқланди. Якка тартибдаги тадбиркор Раҳматилло Мирсайдуллаевга қарашли дўконда қисқа муддатли текшириш ўтказилди ва 6 турдаги, 260 дона, умумий қиймати 1 млн. 284 минг сўмлик галограммасиз сотувга қўйилган диний адабиётлар текшириш ҳужжатлари қонуний ҳал бўлгунга қадар баённома асосида вақтинча сақлаш учун ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ўрганишлар давом этмоқда.

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь