ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35101
21 December, 2024, 08:17
Мамлакатимизда тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларни янада қўллаб-қувватлаш, уларни иқтисодий ҳолатини яхшилаш ҳамда тақдим этган ташаббусли лойиҳаларини амалга оширишга кўмак бериш устувор вазифалардан биридир.
Амммо, айрим фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан берилган имтиёзли ҳамда мақсадли кредитларни мажбурият асосида қайтармаслик ҳолатлари учраб турибди. Бу эса ўз навбатида суд қарорлари билан кредит қарздорликларини мажбурий ундириш чоралари кўрилишига олиб келмоқда. Бу борада Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан банклар билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш, суд қарорида кўрсатилган қарздорликларни ундириш чораларини кўриш юзасидан кунлик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари давлат ижрочилари ҳамда банк вакиллари билан ҳамкорликда ундириш чоралари кўрилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 2 трлн. 308 млрд. сўмлик 43 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларидан 26 мингдан ортиғини ижроси тамомланиб, 457,1 млрд. сўм қарздорлик ундирилган.
Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 691 та 235 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, ушбу мол-мулкларни ундирувга қаратиш чоралари кўрилмоқда.
Қарздорлардан тижорат банклар фойдасига кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ жами 6.462 нафар қарздорларнинг 92,8 млрд. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақи даромадлари ҳақида маълумотлар аниқланиб, қарздорликларни ундириш иш ҳақларига қаратилган.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти