Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

02 September, 2025, 11:33

Жамият

Кредит қарздорликларини ундириш чоралари кўрилмоқда

  • 03.Марта.2023
  • 572

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан банклар билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъинлаш, суд қарорида кўрсатилган қарздорликларни ундириш чораларини кўрилиши юзасидан кунлик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Учқўрғон туман бўлими давлат ижрочилари ва банк вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган навбатдаги тадбир мобайнида қарздорлик ундириб берилиши таъминланди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор фуқародан «Капиталбанк» АТБ фойдасига салкам 579 млн. сўм ундириш белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли гаровдаги эксковатор хатлангач, қарздорлик бартараф этилди.

Умуман олганда, жорий йилнинг ўтган 2 ойи давомида бошқарма, шаҳар ва туманлар бўлимлари иш юритувига банк ундирувлари бўйича жами 177,3 млрд. сўмлик 4 187 та ижро ишлари келиб тушган бўлиб, шундан  3 387 та ижро ҳужжатлари тамомланган. Шунингдек,  55,7 млрд. сўмлик 65 та гаровдаги мулклар аукцион савдога чиқарилди ҳамда банклар фойдасига ундирув амалга оширилди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.

Аброр Холматов,

МИБ Учқўрғон туман бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь