Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

03 September, 2025, 03:04

Жамият

Кредитга касал қўйлар берилгани аниқланди

  • 17.Января.2022
  • 908

Уйчи тумани Мирзаравот МФЙда яшовчи Саида Мамадалиеванинг мурожаатида ёзилишича, у 2021 йилда чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Уйчи тумани АТ “Агробанк”  бўлимидан  кредит олади.
Харид қилинган ўн бош зотли қўй орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, касаллана бошлайди. Фуқаро ветеринар ходимини чақириб, чорвани текширтиради. Мутахассиснинг хулосасидан маълум бўладики, кредитга олинган  қўйларнинг барчаси зотли эмас ва  жигари касалланган. С. Мамадалиева  шу куннинг ўзида ҳолат юзасидан банк ходимларига мурожаат қилди. Аммо маблағ таъминотчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бўлингани билдирилди. Бир ҳафта ичида  қўйларнинг  ҳаммаси нобуд бўлади.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида 24 нафар фуқарога таъминотчи томонидан касалланган қўйлар берилгани аниқланди ва С. Мамадалиевага тегишли 30 миллион сўм  кредит таъминотчи томонидан қоплаб берилди. Фуқароларни фирибгарлик йўли билан алдаб - “зотли қўйлар” деб жигари касалланган қўйларни тарқатган таъминотчи - қонуний чора кўрилиши учун  Уйчи тумани ИИБга топширилди.

Уйчи тумани ИҲҲҚЖ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь