Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

19 April, 2025, 05:58

Жамият

Маҳаллага сув келади

  • 15.Марта.2025
  • 417

Сув нафақат инсонга ҳаёт манбаи, балки экин-тикин, дов-дарахтлар ҳам ундан баҳра олади. У борки тириклик мужассам. Наманган вилояти Чортоқ тумани Қорамурт маҳалласи аҳолиси бир неча йиллардирки, ўз томорқаларидан деярли сувсизлик сабаб даромад ололмаганлар, ҳатто резаворларни ҳам бозордан харид қилишган. Эндиликда ушбу ҳудудда сувсизлик муаммоси барҳам топадиган бўлди.

Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида мазкур маҳаллада қиймати уч миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Зафаржон Икромов Қорамурт маҳалласида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар энг, аввало, инсон қадрини улуғлашга қаратилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Айни кунларда қурувчилар томонидан 3,5 километр масофадан 280 диаметрли қувурларда оқава сув тортиш ишлари бошланди. Маҳалладаги бунёдкорлик юмушлари якунига етганидан сўнг, маҳалладаги мавжуд 648 хонадондан 410 таси оқава сувдан эмин-эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь