ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36738
01 April, 2025, 06:53
Бугунги кунда мамлакатимизда судга нисабатан эътибор кундан кунга кучаймоқда. Фуқароларда судларга нисабатан ишончни мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари судлар томонидан ҳимоя қилиниб келмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Руспубликаси Президентининг 2025 йил 30 январъ куни қабул қилинган ПҚ-33-сонли фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда бир неча янги институтлар жорий этилди. Шулардан бири сифатида Республика ҳудудидаги маъмурий судларда дастлабки эшитув институти жорий этилиши ҳам маъмурий судлар учун янгилик ҳисобланади.
Ўзбекистон Руспубликаси Президентининг 2025 йил 30 январь куни қабул қилинган ПҚ-33-сонли фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига кўра:
1) Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув қонунда назарда тутилган ҳолларда ўтказилади;
2) дастлабки эшитувда аризачининг талаблари ва жавобгарнинг эътирозлари аниқлаштирилади, аризадаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади;
3) талабларни исботлаш учун аризачига зарур далилларни ҳамда жавобгарга фикрни ёзма равишда тақдим этиш бўйича тушунтиришлар берилади;
4) аризадаги талаблар ва ишдаги далилларга судья томонидан дастлабки ҳуқуқий баҳо (талабларни аниқлаштириш, ишга дахлдор бўлмаган тарафларни алмаштириш, қўшимча жавобгарни жалб қилиш ва бошқалар) берилади. Бунда кўрилаётган ишнинг мазмунан ҳал этилиши бўйича якуний фикр билдиришга йўл қўйилмайди;
5) дастлабки эшитув ариза судга келиб тушган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилади, ушбу муддат суд муҳокамаси учун белгиланган муддатга киритилмайди;
6) дастлабки эшитув натижасига кўра аризани қайтариш ёки иш бўйича суд муҳокамасини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Юқорида келтириб ўтилган ўзгаришлар натижасида фуқароларнинг сарсон бўлишининг олди олинади. Бу эса, албатта, суддаги иш ҳажмининг камайишига ҳам олиб келади. Бундай ўзгаришлар орқали фуқароларда судга нисбатан ишонч ва ҳурматни шакллантириш кўзда тутилган.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти