ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36738
01 April, 2025, 06:47
Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари самарали ҳимоясини таъминлашда тизимли ислоҳотлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январда “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-33-сон Қарори қабул қилиниб, маъмурий суд ишларини юритишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш механизмлари қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда:
Маъмурий суд ишларини юритишда манфаатдор шахс тушунчасининг ҳуқуқий таърифини аниқлаштириш, шахснинг манфаатдорлиги масаласини аризани судга қабул қилиш жараёнида ҳал этиш тартибини жорий этиш.
Маъмурий судга мурожаат этиш муддатларини маъмурий даъво турларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, айрим турдаги низолар (масалан, ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб) бўйича судга мурожаат қилишнинг махсус муддатларини белгилаш.
Маъмурий судларга жамоавий аризалар (class action) бериш тартиби ва асосларини белгилаш.
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ариза беришга ваколатли бўлган давлат органлари ва бошқа шахслар доирасини кенгайтириш.
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахлдорлиги нуқтаи назаридан маъмурий суд ишларини юритишда жалб қилиниши лозим бўлган учинчи шахслар доирасига аниқлик киритиш.
Жамоатчилик назоратини амалга оширишга бўлган ҳуқуқдан келиб чиқиб, маъмурий суд ишларини юритишда манфаатдор шахслар доирасини белгилаш.
Аризани қабул қилишни рад қилиш, кўрмасдан қолдириш, қайтариш асосларини такомиллаштириш (низони судгача ҳал қилиш тартибига амал қилмаслик, манфаатдор шахс бўлмаган шахс томонидан ариза берилиши ва бошқалар).
Дастлабки ҳимоя чораларини қўллаш тартиби ва асосларини такомиллаштириш, бунда дастлабки ҳимоя чораларини қўллаш оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартибини, дастлабки ҳимоя чорасини ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бекор қилиш тартибини, дастлабки ҳимоя чорасини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни белгилаш.
Маъмурий судларга низо предметига доир қўшимча талаблар билан мурожаат қилиш имкониятини яратиш (дастлабки аризага қўшимча талаб билдирилганда уларни биргаликда кўриб чиқиш тартибини жорий этиш).
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан бир қаторда унга сабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабнинг маъмурий суд томонидан кўрилишига оид нормаларни ривожлантириш.
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончини ҳимоя қилиш принципини қўллаш механизмларини такомиллаштириш.
Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар юзасидан суд томонидан текширилиши лозим бўлган асосларни белгилаш.
Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор иштирокига оид нормаларни халқаро стандартлардан келиб чиқиб такомиллаштириш.
Аризани иш юритишга қабул қилиш, ишларни кўриб чиқишга оид оқилона процессуал муддатларни, уларни тиклашнинг аниқ чегараларини белгилаш.
Суд харажатлари турларини аниқлаштириш ва такомиллаштириш (ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, экспертиза ўтказиш бўйича харажатларни олдиндан тўлаш тартибини жорий этиш).
Иш юритишни тугатиш асослари, тартиби ва оқибатларини такомиллаштириш.
Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи ва мажбуриятига асос бўлувчи ҳолатларни қайта кўриб чиқиб, тўхтатиб туриш муддатларини аниқ белгилаш.
Маъмурий судларга бўлган ишончни янада ошириш мақсадида давлат органлари томонидан суд қарорларини ижро этишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.
Маъмурий суд ишларини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашга доир нормаларни такомиллаштириш, ишда иштирок этувчи шахсларни электрон хабардор қилиш, уларга суд ҳужжатларини электрон ҳужжат тарзида тақдим этишнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш.
Келишув битимига оид нормаларни такомиллаштириш. Бунда маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда ҳал этиш механизмларини кенгайтириш.
Ушбу Қарор Маъмурий суд ишларини юритишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш механизмларининг амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилишига хизмат қилади.
Одилжон ТУРДИЕВ,
Наманган вилоят маъмурий суди судьяси.
Шерзод КАРИМОВ,
Наманган туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти