Қисқа сатрларда

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

Наманганда 64-Халқаро «Гуллар фестивали» тантанали якунланди

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

14 July, 2025, 04:44

Жамият

Марказ учун янги бино топширилди

  • 07.Декабря.2024
  • 648

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллик байрами  муносабати билан Наманган шаҳрида ҳам бир қатор янги объектлар фойдаланишга топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Наманган шаҳар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг янги бинолари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов янги бино аҳолини манзилли ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш жараёнларини янада самарали ташкил этишда муҳим эканлигини таъкидлади.  

Мазкур бинони таъмирлаш ишларига 8,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. 

Эндиликда шаҳар марказида жойлашган ушбу бинода фуқароларга барча қулайликлар яратилган бўлиб, улар сифатли ижтимоий хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь