Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 08:09

Жамият

Масъулиятли оталар алимент пулларини тўлаб беришди

  • 02.Августа.2022
  • 618

Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунчалардан сўнг қарздор ота вояга етмаган фарзандлари учун ҳисобланган қарздорликни олдиндан 5 йиллигини тўлаб берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари Учқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 24 мартдаги қарорига асосан, қарздор Ғайбуллаев  Сардордан ундирувчи Ғайбуллаева Ойдинанинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур варақа бюронинг Уйчи туман бўлими томонидан ижрога олинган ва иш юритилган. Тарафларга қарор нусхалари юборилиб, давлат ижрочиси томонидан алимент қарздорликни ўз вақтида тўланиши бўйича огоҳлантирилган. Ўз ўрнида амалдаги қонун талабларига кўра қарздор номида мол-мулклари аниқланмаган ва четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тушунтиришлардан сўнг ота масъулиятни ҳис этди. Яъни, бир йўла 1 нафар фарзанди учун олдиндан беш йиллик алимент учун ҳисобланган 46 миллион сўм алимент пулини бир йўла олдиндан тўлаб берди. Ундирилган нақд пул шаклдаги маблағ ундирувчи номига очилган пластик картага ўтказиб берилиши таъминланди.

Нозимжон ИДРИСОВ,

МИБ Уйчи туман бўлими бошлиғи

* * *

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида” низомнинг 9-бандида алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунга қадар ҳар қандай давр учун ва беш йилдан кам  бўлмаган муддатга амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.

Фуқаролик ишлари Янгиқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 5 февралдаги қарорига асосан қарздор М.Р.дан ундирувчи М.С.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган. Мазкур суд қарорига асосан ижро ҳужжати бўйича бюронинг Чортоқ туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига таъқиқ қўйилган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган тушунтиришлар ўз самарасини берди. Қарздор ота фарзандларини ўйлаб олдиндан беш йиллик алимент учун ҳисобланган 105  миллион сўм алимент пулини бир йўла олдиндан тўлаб берди.

Қобилжон ЮЛДАШЕВ,

МИБ Чортоқ туман бўлими давлат ижрочиси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь