ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35111
22 December, 2024, 02:00
Вилоят судлари раислари, уларнинг ўринбосарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда ўтган йилда кўрилган жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар таҳлили, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан чиқарилган айблов ҳукмлари, жазо амалиёти, ишларни юқори инстанцияларда кўрилиш ҳолати, оқлов ҳукми, судланганлик ҳолати, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили, ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳамда соҳага оид бошқа маълумотлар ҳақида ахборотлар очиқланди.
Жумладан, вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари ва жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан 6631 нафар шахсга нисбатан 4898 та жиноят иши кўрилган. Судлар томонидан инсонпарвалик тамойили қўлланилиши натижасида 16 нафар шахс оқланиб, 14 нафари биринчи инстанцияда, 2 нафари апелляция инстанциясида оқланган. 601 нафар шахс суд залидан озод қилинган. 1494 нафар шахсга енгилроқ турдаги жазо тайинланган. 1418 нафар шахс тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган.
Вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан 93934 та фуқаролик ишлари кўриб, тамомланган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 3863 нафар хотин-қизнинг уй-жой, меҳнат, мерос ва бошқа йўналишлардаги бузилган ҳуқуқлари тикланган. Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 20902 та иқтисодий ишлар мазмунан ҳал этилган.
Вилоят маъмурий судлари томонидан 988 та оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар кўриб тамомланган.
Матбуот анжуманида ОАВ ходимларининг саволларига батафсил жавоб берилди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти