ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34153
05 October, 2024, 06:41
Наманган шаҳридаги «Маърифат маскани»да Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами муносабати билан турли соҳаларда узоқ йиллар ҳалол ва самарали ишлаган нуронийларга «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонларини тантанали равишда топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев йиғилганларни энг улуғ, энг азиз айём – истиқлол шодиёнаси билан муборакбод этди.
Қайд этилганидек, Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида таъсис қилинган «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони кўп йиллар давомида ҳалол меҳнат қилган, ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида ташаббус кўрсатаётган фаол нуронийларга муносиб кўрилмоқда.
Тантанада таълим, фан, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, қурилиш каби соҳаларда жамият тараққиётига улкан ҳисса қўшган, табаррук ёшида ҳам оилалар ва маҳаллаларда соғлом муҳитни қарор топтиришда бой меҳнат тажрибаси, ҳаётий ҳикматлари билан намуна бўлаётган 56 нафар фидойига I, II, III даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонлари тақдим этилди.
Тадбирда нуроний отахон ва онахонлар дилдан мулоқот қилиб, ўзаро фикр алмашдилар. «Уч авлод» вакиллари ришталарини боғлашда катта имконият яратиб бераётган ҳукуматимизга ташаккур изҳор қилинди.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти