Корхонада ходимлар сони (штати) қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганида ишда қолиши учун малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга имтиёзли ҳуқуқ берилади.
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга:
- қарамоғида икки ёки ундан ортиқ кишиси бўлган ходимларга;
- оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;
- мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;
- мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;
- уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
- атом обектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиатция нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахслар ишда қолиш имкониятга эгадирлар.
Зуҳра СУЛТОНОВА,
Уйчи туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.