Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

04 September, 2025, 10:50

Жамият

«Мен ОАВга доимо очиқман» – Наманган вилояти ҳокими журналистлар билан учрашди

  • 10.Января.2023
  • 834

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов журналист ва блогерлар билан мулоқот ўтказиб, ОАВ вакилларининг 2023 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир фикр-мулоҳаза ва таклифлари билан ўртоқлашди. 

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда журналистлар халқ билан мулоқот чоғида, фаолияти давомида дуч келган муаммолар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди. Озиқ-овқат хавфсизлиги, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, маиший чиқинди, атроф-муҳит муҳофазаси, эҳтиёжманд фуқароларни аниқлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, газ, электр, сув билан боғлиқ ва бошқа масалалар ҳақидаги таклиф ва фикрларга вилоят раҳбари ўз муносабатини билдирилиб, тегишлилиги бўйича масъул мутасаддиларга йўналтиришини айтди.

– Ҳар қандай муаммога ечим бор ва босқичма-босқич ҳал этиб келинмоқда. Мен ОАВга доимо очиқман, танқиддан тўғри хулоса чиқараман. Вилоятимиз ривожланиши йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз, – деди ҳоким тадбир якунида. 

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь