ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34908
04 December, 2024, 09:43
Ер сайёрасини таҳликада ушлаб турган кичик бир вируснинг даҳшатли оқибатлари инсоннинг табиат олдида ожиз эканини англатади. Бундай пайтда хулоса чиқармоқ, хатоларга иқрор бўлмоқ, кўпроқ тавба қилмоқ, ибодатларни мукаммал адо этмоқ баробарида хайрли амаллар томон ҳам юзланмоғимиз шарт.
Шояд, Аллоҳ таоло ўзи маҳфират айлагай. Норин тумани диний соҳа ходимлари юртимиздаги вазиятдан келиб чиқиб, саховат тадбирларини бошлаб юбордилар.
Сузоқовул маҳалласида ҳомийлар жалб қилинган ҳолда бир бош қўй сўйилди ва нуроний отахонлар, онахонлар, беморлар, боқувчисини йўқотганлар, имконияти чекланганларга улашилди. "Норин деҳқон бозори" ҳудудида тиббий ниқоблар бепул тарқатилди.
Норин туман тиббиёт бирлашмасига бориб, шифокорлар билан учрашилди. Саломатлик посбонларининг меҳнатлари учун ташаккурлар айтган ҳолда шифохонада даволанаётган беморлар ва юртимиздаги барча беморлар ҳолидан хабар олдик.
"Булоқмозор" зиёратгоҳида Норин тумани ҳокими Дилмурод Қодиров иштирокида ҳомийлар жалб қилинган ҳолда бир бош қўй, Кўкмозор маҳалласи имом-хатиби ташаббуси билан ҳомийлар томонидан бир бош қорамол сўйилиб, эҳтиёжманд фуқароларга тарқатилди.
Шу каби мурувват тадбирлари давом этаётгани саховатли, сийлаи раҳмли, қалби уйғоқ норинликларни улуғвор мақсадлар йўлида бирлаштирмоқда. Ҳар бир воқеликда ҳам ҳикмат бор дейишади.
Ҳар куни юртдошларимизга таскин бермоққа уриниб, уларни ўзларини асрамоқлик бурч эканини уқтирар эканмиз, ҳамжиҳатлик, меҳр оқибат билан ҳар қандай офат, балони енгиш мумкин эканига ишончимиз комил.
Камолиддин ҲАМРОҚУЛОВ,
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Норин туманидаги вакили,
бош имом-хатиб.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти