Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 10:36

Жамият

МИБ: Қарз тўланмагани учун "Ласетти" ва "Малибу" хатланди

  • 23.Июня.2022
  • 661

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан муаммоли банк кредит қарздорликларини ундириш юзасидан кунлик тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Давлат ижрочилари томонидан ихтиёрий муддатда қарздорликни бартараф этмаган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли мол-мулклар, автотранспорт воситалари, бино-иншоотлар хатланмоқда.

– Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “Капиталлер” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Алоқа банк” Наманган филиали фойдасига 1 миллиард 461 миллион 978 минг сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни фуқаролар С.Т. ва М.С.га тегишли гаровдаги “Ласетти” ва “Малибу” русумли транспорт воситаларига қаратиш кўрсатиб ўтилган, – дейди МИБ Наманган шаҳар бўлими бошлиғи Отабек Отажонов. – Ушбу ижро иши Бюро иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилган.

Қарор қарздор жамият раҳбарига ижро этиш учун юборилган. Бироқ, қарздорга берилган ихтиёрий муддатларда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ундирув гаровдаги мол-мулкларга қаратилди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида икки транспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига тортилди. Ҳозирда реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Умуман олганда, МИБ Наманган шаҳар бўлими иш юритувида банк билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш давомида жорий йил ўтган даврида жами 32 миллиард 399 миллион 906 минг сўмлик 30 та кўчмас мулк ва автомашина савдога чиқарилган.

Оқилхон ДАДАБОЕВ

Энг кўп ўқилганлар

Календарь