Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 09:23

Жамият

МИБ: МАСЪУЛИЯТСИЗ ОТАЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

  • 14.Января.2020
  • 1144

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида сайёр суд ташкил этилди. Унда вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган  шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

Фарҳод Камолиддинов Наманган шаҳар, Даштбоғ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашгани боис,  фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2017 йил 16 ноябрдаги буйруғи билан ундирувчи Жамила Мамажанова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган бўлиб, қарздорга алиментдан вақтида тўлаб бориш бўйича тушунтириш берилган. Бироқ, бу масъулиятга панжа орасидан қараган Ф.Камолиддинов берилган огоҳлантиришга қарамай алимент тўлашни пайсалга солиб келади ва қарздорлик 4,5 миллион сўмга бориб етади. Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, мазкур ижро ҳужжати мазмунан кўриб чиқиш учун маъмурий судга юборилди. Бўлиб ўтган суд мажлисида фуқаро Ф.Камолиддинов Ўзбекистон Республикаси МЖтК 471-моддаси билан айбли, деб топилди ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Наманган шаҳрининг Алпомиш маҳалласида яшовчи Боймирзаев Тоҳир ҳам масъулиятини унутиб қўйган оталардан бири бўлиб чиқди. Бўлмаса, у уч нафар вояга етмаган фарзанди учун моддий таъминотни ўз вақтида тўлаб борар эди. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2012 йил 3 сентябрдаги қарорига кўра, ҳар ойда топган барча даромадидан белгиланган миқдорда алимент тўлаши лозим эди. Аммо, давлат ижрочисининг бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, бу фуқаро ҳам тўловга совуққонлик билан қараб, қарздорлиги анча ортиб кетди. Ўтказилган суд давомида унга ҳам 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Умуман шу куни 10 нафардан ортиқ масъулиятини унутган оталарга нисбатан маъмурий суднинг қарори билан турли муддатларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўйлаймизки, ушбу оталар ўзларига ижобий хулоса чиқаришади.

Соҳибжон РАПИҚОВ,

МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь